Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Twitter коронавирус билан боғлиқ рекламаларни тақиқлади



Twitter ижтимоий тармоғи коронавирус билан боғлиқ рекламалардан даромад олишга уринишларга қарши курашишини маълум қилди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».

Ижтимоий тармоқнинг баёнотига кўра, реклама берувчиларнинг коронавирус билан боғлиқ ҳар қандай рекламаси блокланади. Соғлиқни сақлаш бўйича маълумот тарқатадиган давлат муассасаларига коронавирус бўйича хабарларни эълон қилишга рухсат берилади.

Аввалроқ, коронавирусни даволаш ёки олдини олиш ҳақидаги маълумот бўлган ҳамда ваҳиманинг ошишига сабаб бўладиган рекламаларни блоклаши, шунингдек, вирус ҳақидаги сохта хабарларни ўчириши ҳақида маълум қилган. 4 март куни Facebook Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ҳамда соғлиқни сақлаш вазирликларига коронавирус ҳақидаги хабарлар учун бепул реклама майдонларини тақдим этганини эълон қилди.

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг хабар беришича, мамлакатда янги турдаги COVID-19 коронавируси билан касалланган беморларнинг қарийб 50 минг нафари даволанишга муваффақ бўлган. Маълумотларга кўра, ўтган бир сутка давомида мамлакатда вирус оқибатида вафот этиш бўйича 38 ҳолат қайд этилиб, 119 киши касалликка чалинган. Шу билан бирга 2652 нафар беморга шифохонадан жавоб берилган. Хитой ҳудудида коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 80 270 кишига етди. Вафот этганлар сони 2981 кишини ташкил этмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 90 870 кишига етган бўлиб, 3110 киши вирус оқибатида вафот этган. Жанубий Кореяда 516 та янги ҳолат қайд этилиб, 5328 кишида коронавирус аниқланган бўлса, вафот этганлар сони 32 кишини ташкил этмоқда. Италияда ушбу кўрсаткич тегишли равишда 2502 ва 79 нафарга тенг. Эронда эса 2,9 минг кишида вирус аниқланган бўлиб, 92 киши вафот этган. 552 киши даволанишга муваффақ бўлган. Diamond Princess саёҳат кемасини қўшиб ҳисоблаганда Японияда 1000 кишида коронавирус аниқланган, вафот этганлар сони 12 кишига етган.
Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия