Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Исроил Мадримов 1 март тонгида профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади


Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Исроил Мадримов (4-0, 4 КО) 1 март тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.

Мадримов Техас штатида бўлиб ўтадиган бокс кечасида венесуэлалик Чарли Наваррога (29-9, 22 КО) қарши рингга кўтарилади. Жанг 10 раунддан иборат бўлади. Ушбу беллашув ғолиби WBA чемпионлик камари учун биринчи рақамли даъвогарга айланади.

Мазкур жанг оқшоми тонгги соат 05:00 да бошланади. Исроил эса соат 05:00—06:00 орасида рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов сўнгги бор октябрь ойида мексикалик Алехандро Баррерани (29-6, 18 КО) техник нокаутга учратиб, WBA Intercontinental чемпионлик камарини биринчи марта ҳимоя қилганди.
Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия