Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Аммандаги чорак финал баҳслари боксчиларимиз учун омадли кечмоқда



Иордания пойтахти Aмман шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича лицензион турнирнинг чорак финал баҳслари ўзбекистонлик боксчилар учун омадли давом этмоқда.

Бугунги беллашувларни бошлаб берган Олимпия ва Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ҳал қилувчи баҳсда эронлик рақиби Омид Aҳмадисафа устидан ғалаба қозониб, боксчиларимизнинг тўртинчи йўлланмасини юртимизга тақдим этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзининг minsport.uz сайтида хабар берди.

63 кг вазн тоифасидаги ярим финал учун кечган уч раундли кескин баҳсда иқтидорли боксчимиз Элнур Aбдураимов австралиялик 23 ёшли рақиби Харрисон Гарсейдни таслим этди ва навбатдаги йўлланмани терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйди.

Турнирнинг кечки дастурларида соат 20:00 дан бошлаб чорак финал баҳслари давом эттирилади. Унга кўра ҳамюртларимиз:
-51 кг: Турсуной Раҳимова - Сиао-Вен Хуанг (Хитой Тайпейи);
-60 кг: Райҳона Қодирова - Судапорн Сисонди (Тайланд);
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Синг Ю Со (Гонконг) қарши жанг олиб боради.

Шунингдек, кеча чорак финал баҳсида қозоғистонлик рақибига имкониятни бой бериб қўйган Фанат Қаҳрамонов -75 кг вазнда эронлик Сейедшаҳин Мусавига қарши ўтиш баҳсида иштирок этади. Фанат Олимпия ўйинларига чиқиш учун иккита жангда ғолиб бўлиши керак.
Теглар: Финал Бокс
Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия