Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Миллий банк раиси Ўзбекистон теннис федерациясига раҳбар бўлди


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 6 март, жума куни Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда федерацияга янги раҳбар сайланди.

Конференцияни Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби, Осиё теннис федерацияси вице-президенти Ирода Тўлаганова олиб борди. Федерациянинг янги раҳбарлигига Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарув раиси Алишер Мирсоатов номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари номзодни бир овоздан маъқуллади ва Алишер Мирсоатов Ўзбекистон теннис федерациясининг янги раиси деб эълон қилинди.
Федерацияни узоқ йиллар бошқариб келган Рустам Иноятов МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмоновнинг таклифига кўра ташкилотнинг фахрий президенти этиб сайланди.
Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия