Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильм тақдимоти коронавирус туфайли ярим йилга кечиктирилди



Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильм — «Ўлим вақти эмас»нинг премьераси коронавирус эпидемияси туфайли олти ойга қолдирилди, деб хабар беради Meduza.

Апрель ойида кенг оммага намойиш этилиш керак бўлган картина Британияда 12 ноябрда, АҚШда эса 25 ноябрда премьера қилинади. Бошқа мамлакатлардаги тақдимотларнинг аниқ санаси кейинроқ эълон қилинади.

Қайд этилишича, коронавирус туфайли Хитой, Япония, Жанубий Корей ава Италиядаги йирик кинотеатрлар ёпилди. Шунинг учун ҳам 200 миллион доллар эвазига суратга олинган янги фильм ҳозир тақдим этилса, картина ижодкорлари кутилган натижага эриша олмаслиги мумкин.

Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильм ҳисоб бўйича йигирма бешинчи бўлди. Унда бош ролни бошқа фильмлардагидек Дениел Крейг ижро этган.

Маълумот учун, Хитойда 4 март ҳолатига кўра, янги турдаги COVID-19 коронавируси оқибатида 31 киши вафот этди. Мамлакат ҳудудида ушбу касаллик билан вафот этганларнинг жами сони 3 мингдан ошиб кетди. Коронавирус бутун дунё бўйлаб кенг тарқалишда давом этмоқда.

Хусусан, ҳозирга қадар Венгрия, Латвия, Марокаш, Австралия, Арманистон ва Россияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди.
Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия