Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Хитой ташқи сиёсати меъмори Ўзбекистонга келади



Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ташқи ишлар масалалари бўйича гуруҳи масъул котиби Ян Цзечи Марказий Осиёга турне бошламоқда. Унинг хорижий сафари 29 февраль—4 март кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хитой ҳукуматига тегишли телеканал журналистига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Партия сиёсий бюроси аъзоси ҳамда 2007—2013 йилларда мамлакатнинг ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган Ян Цзечи Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонга ташриф буюриши режалаштирган.

Ян Цзечи 2001−2005 йилларда Хитойнинг АҚШдаги элчиси лавозимида ишлаган, шунингдек, Хитойнинг замонавий ташқи сиёсати меъморларидан бири саналади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби баёнотига кўра, Ян Цзечининг Ўзбекистон Президенти ва ташқи ишлар вазири билан учрашуви белгиланган.
Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия