Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди


Бугун ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган маълумотларга кўра, яъни Муниса Ризаева кўчада ва фуқаролар билан учрашган даврида ниқобсиз эканлиги тўғрисидаги видео тасвирга туширилган.

Ижтимоий тармоқлардаги саволлар:

жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар иши судда кўрилмоқда экан, хўш, Мунисага ҳам иш очиладими?

Муниса нега ниқоб тақмаган? Нега унга ҳеч ким ниқоб тақиш кераклиги ҳақида жиддий огоҳлантирмади?

Қарор Мунисага тегишлимасми ё Мунисага ўхшашларнинг баригами?

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Маданият вазири зудлик билан хонандага нисбатан қаттиқ огоҳлантириш бериб, жарима тўловини амалга оширишини уқтирди. Шу билан бирга, коронавирус пандемиясига қарши курашишда Давлат раҳбари ва Ҳуқумат томонидан ишлаб чиқилаётган зарурий чоралар Ўзбекистондаги барча фуқароларга тегишли эканлигини таъкидлади. 

Ўз навбатида Муниса Ризаева бу ҳолат юзасидан изоҳ бериб, қайта такрорланмаслигига ваъда берди.
Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия