Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Хусусий тиббий муассасалари ҳам меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш ҳуқуқига эга

 

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассаса томонидан (мурожаат қилган ёки даволанган жойдаги) вақтинча меҳнатга лаёқатсиз шахсга берилади.

Стационар шароитда фаолият юритадиган хусусий тизимидаги тиббий муассасаси ҳам меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш ҳуқуқига эга.

Хизмат сафари ёки меҳнат таътилига кўра яшаш жойида бўлмаган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (маълумотномаси) у вақтинча бўлган жойдаги тиббий муассасада расмийлаштирилади.
Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга унинг асосий иш жойига бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси берилади.


Ходим қуйидаги ҳолатларда тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига юборилади: 
  •  айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни ташкил қилса;
  •   айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан 1 йилда жами 6 ойни ташкил қилса;
  •  сил касаллиги биринчи марта аниқланганда, меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 10 ойни ташкил қилса;
  • силга қарши курашиш муассасасида ҳисобда турган беморда асосий касаллик кучайганда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошлангандан кейин меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 6 ойни ташкил қилса.
 
 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш ваколати йўқ тиббий муассасалар: 
  • тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;
  •  шифохоналарнинг қабул бўлимлари;
  • суд-тиббий экспертиза муассасалари;
  • пансионат ва санаторий-курортлар;
  • физиотерапия, даволаш физкультураси муассасалари.
 
Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади .


Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади: 
  • вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
  • санаторий-курортларда даволанганда;
  • касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
  • карантинда;
  • сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
  • меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия