Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

ССВ: Дунёга таниқли эксперт Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олишда ёрдамлашмоқда


Дунёнинг таниқли эксперти, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Фаворов мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишда ёрдамлашмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Михаил Фаворов Халқаро вакцина институти бош директорининг ўринбосари сифатида дунёда турли инфекцияли касалликлар, жумладан, папиллома вируси, вабо, грипп, пневмококк ва менингокок каби қатор оғир турдаги юқумли инфекцияларнинг олдини олиш, профилактикаси, ташхиси ва уни замонавий даволаш усулларини қўллаш борасида катта тажираб эга таниқли мутахассис ҳисобланади.


У жаҳонда эмлаш дастурларини самарали тақдим этган олим сифатида ҳам таниқли. Шу боис ҳам юқумли касалликларнинг оғирлигини баҳолаш бўйича тадқиқотлар, шунингдек, вакцинацияларнинг мақсадга мувофиқлиги ва таъсирини баҳолаш бўйича лицензияланган клиник эмлаш синовлари ва уни татбиқ этиш лойиҳаларининг фаол иштирокчиси сифатида ҳам фаолият юритиб келади.


Михаил Фаворов Америка микробиология уюшмаси аъзоси, Соғлиқни сақлаш ва эпидемиология бўйича халқаро эксперт бўлиб, 40 йиллик умрини дунёнинг турли ҳудудларида юқумли касалликларни ўрганиш ва олдини олиш соҳасига бағишлаган. 100 дан ортиқ долзарб илмий ишларнинг муаллифидир.


У шу кунларда халқаро мустақил эксперт сифатида юртимизда коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида фаолият олиб бораётган Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги штаб мутахассислари билан биргаликда мамлакатимиздаги ушбу соҳага ихтисослашган даволаш муассасаларидаги тиббиёт ходимларига ҳам консультатив ёрдам кўрсатмоқда.
Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия