Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Қирғизистондан ўқишни кўчириш эвазига 4000 доллар олаётган Андижон давлат университетининг 2 ўқитувчиси қўлга олинди


Андижон давлат университети ва Андижон давлат тиббиёт институтларида қўшни давлатлардан ўқишини Ўзбекистонга кўчирмоқчи бўлган фуқаролар учун пора эвазига ёрдам бермоқчи бўлган шахслар аниқланди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хусусан, Андижон давлат университети кафедра доценти Л.Р. фуқаролар М.М. ва Ф.А.ни Қирғизистонда таълим олаётганлиги ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, университетга кўчириш учун 4000 АҚШ доллари олаётганида ушланган. Яна бир фуқаро О.Р. ушбу университетдаги мансабдор танишлари орқали Қирғизистонда таълим олаётган талабанинг ўқишини кўчириш учун 200 АҚШ долларини олаётганида ушланган.

Андижон Давлат тиббиёт институти талабалари З.Н. ва Ш.С. Қирғизистонда таълим олаётган яна бир фуқаронинг ўқишини ўзларининг таълим муассасаси мансабдор шахслари орқали кўчириб беришни ваъда қилиб, 2 000 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия