Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Коронавирус кенг тарқалган Эронда айни пайтда 50 нафар Ўзбекистон фуқароси бор. ТИВ уларга мурожаат йўллади


Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда уларнинг қариндошлари ва яқинларига мурожаат қилди.

Қайд этилишича, 1 мартдан бошлаб Теҳрон шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси ҳузурида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у Эронда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашганига қадар куну тун фаолият юритади.

Элчихона маълум қилишича, ҳозирги пайтда 50 га яқин Ўзбекистон фуқароси турли сабабларга кўра Эронда бўлиб турибди, эрталаб 6 март ҳолатига кўра улар орасида коронавирус билан касалланганлар қайд этилмаган.

Элчихона Эрон томонининг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб, ишчи гуруҳ аъзолари учрашувлар, тушунтириш ишлари олиб бормоқда, шунингдек, ватандошларга консуллик ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.

Элчихона расмий веб-сайти ва Telegram мессенжерида ташкил этилган махсус гуруҳ орқали Ўзбекистон фуқароларига Эрон ҳукумати ўрнатган меъёр ва қоидаларига, эҳтиёткорлик санитария чораларига қатъий риоя қилишларини, ватанга қайтиш ёки бошқа бир қарорга келишдан олдин хотиржамлик ва эҳтиёткорлик билан хулоса чиқаришни тавсия этади. Шуни ёдда тутиш жоизки, Эрондан Тошкентга қайтгач Ўзбекистон фуқаролари махсус тайёрланган жойда 14 кун давомида карантинда бўлади.

Ўзбекистон Республикаси элчихонасидаги ишчи гуруҳ билан боғланиш маълумотлари:

Телефон рақамлари: +98 2122832071; +98 2122299780;

Костуражон Костураев (консул), телефон рақамлари: +98 91201327823.

Элчихонанинг интернет манбалари:

Элчихона веб-сайти: http://uzbekembassy.ir/

Telegram’даги Citizens of Uzbekistan in Iran гуруҳи.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19 февраль куни мамлакатда коронавирус билан касалланган биринчи ҳолат қайд этилганини маълум қилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан зарарланиш бўйича тасдиқланган ҳолатлар сони 2336 тага етган. Аввалроқ Эроннинг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти Маъсума Эбтекар ва Эрон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ираж Харирчининг коронавирус юқтириб олгани маълум бўлган эди. Ҳозирда улар даволанмоқда.

Бундан ташқари, Мувофиқлик кенгашининг олий аъзоси Муҳаммад Мирмуҳаммадий ва Эроннинг Ватикандаги собиқ элчиси Хади Хисравшоҳий коронавирусдан вафот этган.

Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия