Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Туркия ҳарбийлари 56 нафар суриялик аскар йўқ қилинганини маълум қилди

 
 
Туркия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, бир неча ҳудудига қилинган ҳужумларда Сурия ҳукумати армиясининг 56 нафар аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Anadolu агентлигининг хабарига кўра, ҳужумлар ўқ-дорилар бўлган юк машинасига, Алеппо яқинидаги кимёвий заводга ва шунингдек, суриялик аскарлар тўпланувчи жойларга қилинган.

Анқарада Суриядан олинган маълумотларга таяниб таъкидланишича, авиаҳужумлар оқибатида 8 танк, 4 зирҳли транспорт воситаси, 2 ракета отиш мосламаси ва 5 та гаубица йўқ қилинган.

Шу билан бирга, Сурияда сўнгги бир кунда бир нафар турк аскари ҳалок бўлгани, икки нафари яралангани тан олинган.

Дамашқда бу маълумотлар ҳозирча изоҳ берилмаган.

Аввалроқ Сурия кучлари томонидан Идлиб вилоятидаги турк ҳарбий хизматчиларига авиазарбалар берилгани ва бунинг оқибатида 33 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Турк колоннасининг 65 та автомобили шимолга чекинишга мажбур бўлган.

Шундан сўнг Туркия ҳукумати Сурияда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалиб кетмаслиги учун мамлакатда ижтимоий тармоқларни блоклаб қўйди.

Сурия шимоли-ғарбий қисмида вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан АҚШ ва НАТО мамлакатлари можарони деескалация қилишни талаб қилди.
Теглар: Туркия Аскар
Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия