Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 2,8 минг кишидан ошди




Сўнгги бир сутка ичида Хитойда 47 киши коронавирус оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси хабар берди.

Вафот этганларнинг 45 нафари Хубэй провинциясидан, қолган икки ҳолат эса Хенан ва Пекинда қайд этилган.

Шундай қилиб коронавирус оқибатида вафот этганларнинг жами сони 2835 кишига етди. Мамлакатда вирусни юқтириб олганлар сони 79 минг кишидан ошган, 39 минг бемор эса даволанишга муваффақ бўлган.

Сўнгги кунларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари Жанубий Кореяда авж олмоқда. Мамлакат ҳукуматининг маълум қилишича, охирги 24 соат давомида 594 кишида коронавирус аниқланган. Мамлакат бўйлаб касалликни юқтириб олганлар осни 2931 кишини ташкил этмоқда. Uzbekistan Airways 1 мартдан бошлаб Сеулга парвозларни вақтинча тўхтатади.

Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия