Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди

 

Россияда COVID-19’га чалинганлик бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда тезкор штаб берган маълумотга асосланиб «РБК» хабар берди.

Энг кўп касалланганлик ҳолати Москвада қайд этилган – 54 та. Коронавирус юқтириб олганлар орасида хориж давлатларининг фуқаролари ҳам бор.

Шунингдек, касалланиш ҳолатлари Новгород (1 та), Киров (2 та), Архангельск (1 та), Брянск (1 та) вилоятларида ҳамда Удмурцк Республикасида (2 та) ҳам кузатилган.

Тезкор штаб маълумотларига кўра, касалланганлар коронавирус тарқалган хориж давлатларида бўлиб қайтган. Улар касалхонага ётқизилган ва инфексион хоналарда сақланмоқда.

Янги касалланганларни қўшиб ҳисоблаганда Россияда коронавирус юқтириб олганлар сони 367 нафарга етган. Москванинг ўзида COVID-19’ни юқтирганлар 191 нафарни ташкил қилади.

20 март ҳолатига кўра, 52,7 минг нафар одам тиббий кузатувлар остига олинган, пандемия бошланганидан бери 104,5 минг нафар одам коронавирус гумони билан шифокорларга мурожаат қилган.

Россияда коронавирус туфайли бир нечта йўналишларда чекловлар ўрнатилган. Хориждан келганларнинг ҳаммаси ўз уйида икки ҳафталик карантинда бўлиши белгиланган. Фуқаролар касаллик аломатлари сезилганда зудлик билан шифокор чақириш зарурлиги қайд этилган.

Бундан ташқари Россия ҳудудида юқори даражадаги сафарбарлик режими эълон қилинган. Кўплаб мактаб ва ОТМларда масофавий таълимга ўтилган, шунингдек барча оммавий тадбирлар бекор қилинган.

Коронавирус юқтириб олиш ҳолатларининг ярмидан кўпи қайд этилган Москва шаҳрида касалхона ва мактабларга бориш чеклаб қўйилган, бассейнлар, фитнесс-марказлар ва бошқа объектлар ёпилган.

Ҳукумат айни кунларда мамлакатда амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар коронавирус инфекциясининг ҳозирги тарқалиш ҳолатини бартараф қилиш учун етарли даражада эканини маълум қилган.

Аввал Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хорижий фуқароларнинг РФ ҳудудида вақтинча бўлиш муддатларининг узайтирилгани юзасидан изоҳ бергани, коронавируснинг Марказий осиёлик мигрантларни Россияга «қамаб қўйгани», Россияда ҳарбийлар ва маҳбуслар тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқаришга жалб этилиши ҳамда Россияда коронавируснинг тўртинчи тести ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабарлар берилган.

Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия