Кириш
 
  • 18:14 – Хонанда Муниса Ризаева жамоат жойида ниқобсиз юргани учун жаримага тортилди 
  • 00:44 – Россияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 61 та янги ҳолат қайд этилди 
  • 00:39 – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди 
  • 14:29 – "Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди 

Россияда учта самолёт миналаштирилгани ҳақида аноним маълумот олинди



Биринчи маълумотни Санкт-Петербургдан Симферополга учаётган самолёт олди. Самолётда бомба борлиги ҳақида аноним хабар келганидан сўнг, самолёт бортида 124 йўловчиси билан шошилинч равишда Ростов-На-Дону аэропортига қўнди. 

Шереметьеводан Омскка парвоз қилаётган Airbus А320 самолёти ҳам миналаштирилгани ҳақида хабар келди. Aниқланишича, ушбу хабарга қарамай, самолёт экипажи йўналишни ўзгартирмасликка ва белгиланган аэропортга қўнмасликка қарор қилган.

Хавфли хабарни олган яна бир самолёт Шереметьеводан парвоз қилаётган Sukhoi SuperJet-100 бўлди. Борт Коми шаҳрига фавқулодда қўнди.

Умуман олганда, охирги пайт Россиянинг кўплаб шаҳарларидаги суд бинолари, метро станциялари, самолётлар, мактаблар, болалар боғчалари, савдо марказлари, ҳатто бир марта "Останкино" телевизион маркази ҳам "миналаштирилгани" ҳақида хабар берилган. Дастлабки маълумотларга кўра, барча аноним таҳдид сигналлари тасдиқланмаган.
Фикрингизни билдиринг
  • Изоҳлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Тавсия